"Барселона" бугундан янги мавсум олдидан машғулотларга қайтди.
Жамоадан кетиши кутилаётган Марк-Андре тер Штеген номаълум сабабларга кўра бугун гуруҳ билан ишламади. У спорт залида якка машғулотлар олиб борди.
33 ёшли дарвозабон янги мавсумда "кўк-анорранглилар" асосий дарвозабони бўлмайди. Унинг ўрнини Жоан Гарсия эгаллайди.













