"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бундеслига клубига ўтишни якунлаш арафасида.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, шу душанба, 14 июль куни Жеймс Макати маҳаллий "Айнтрахт"нинг қизиқишини инобатга олган ҳолда Германиядаги навбатдаги клуби масаласини ҳал қилиш учун Франкфуртга келган.
Қайд этилишича, 22 ёшли инглиз ҳали ҳам ўз клубини тарк этишдан олдин мавжуд вариантларни кўриб чиқмоқда, аммо бу ёзда унинг трансфери "Айнтрахт"га ўтиши эҳтимоли юқори бўлиб, у келишув устида фаол иш олиб бормоқда.
Жеймс Макэйти 2024/25 йилги мавсумда "Манчестер Сити" сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди. Машҳур Transfermarkt сайти унинг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.













