"Милан" Бреэль Эмболони сотиб олиши мумкин.
Журналист Жанлука Ди Марционинг ёзишича, "россонерилар" "Монако" ҳужумчисига катта қизиқиш билдирмоқда - швейцариялик ҳужумни кучайтириш вариантларидан бири сифатида кўрилмоқда.
Эмболонинг "Монако" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади. Ўтган мавсумда ҳужумчи Лига 1да 29 та ўйинда 6 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.













