Уго Экитике "Айнтрахт"дан 80 млн евро эвазига "Ньюкасл"га ўтишга яқин турибди.
23 ёшли форварднинг агенти Али Барат ҳозирда Англияда бўлиб турибди ва битимнинг сўнгги деталларини ҳал қилмоқда, деб хабар беради ESPN.
Манбага кўра, француз "қарғалар" билан 5 йиллик шартномага рози бўлган ва тиббий кўрикдан ўтишга тайёр.
Агар трансфер амалга ошса, ҳужумчининг собиқ клуби "ПСЖ" "Ньюкасл" тарихида рекорд даражадаги битим суммасининг 20 фоизини олади.
Экитике Бундеслиганинг ўтган мавсумида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилган.













