Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 0-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

"Челси" катта ҳомийлик шартномаси имзолаши кутилмоқда

Баҳо:
+2 | -

"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ғалабадан кейин ҳомийлар учун янада жозибадор вариантга айланди.

Инглиз клуби финалда "ПСЖ"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб (3:0) турнир ғолибига айланди.

The Telegraph нашрининг ёзишича, бу муваффақият лондонликларга бир йил олдин рад этилган таклифларга нисбатан 100 миллион фунт кўпроқ фойда келтириши мумкин бўлган футболкадаги титул ҳомий билан янги шартномага йўл очди.

Шунингдек, "Челси" футболчилари ғалаба учун мукофот пули - тахминан 350 минг фунт олишлари айтилмоқда.

Бир йил аввал "Челси" футболкаларга логотип тушириш учун йилига тахминан 40 млн фунт тўлашга тайёр бўлган икки компания билан музокаралар олиб борган, бироқ ўшанда клуб кутишга қарор қилганди.

Энди битим йилига 60 миллион фунт стерлингга тушиши кутилмоқда ва ҳозирда 7-10 та йирик жаҳон брендлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

"Агар "Челси" ўтган йили келишувга рози бўлганида, 100 миллион фунтгача зарар кўрган бўларди. Энди эса, EЧЛга чиқиб, КЎЖЧда ғалаба қозонган клубнинг музокаралардаги позицияси анча кучли," - деди манба.

Киритилди: 05:49, 16.07.2025.
Ўқилди: 1078 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик