Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Андижон» 3 футболчи билан таркибини кучайтирди

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансфер ойнасида таркибни кучайтиришни мақсад қилган “Андижон” ПФК селекция ишларини изчил давом эттирмоқда. Жамоа таркибига бир қатор иқтидорли футболчилар қўшилди.

Клуб “Пахтакор” тарбияланувчилари Муҳаммадали Усмонов ва Саидумархон Саиднуриллаев, шунингдек, истеъдодли ҳужумчи Отабек Жўрақўзиев билан шартнома имзолади.

Муҳаммадали Усмонов 2004 йил 9 декабр куни Андижонда таваллуд топган. У “Пахтакор”нинг U18, U21 ва асосий жамоалари сафида тўп сурган. Жорий мавсумнинг биринчи ярмида “Пахтакор” учун 2 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Қизиқарлиси, бош мураббий Максим Шацких “Пахтакор”да ишлаган пайтида айнан Усмоновни биринчи бўлиб кашф этган.

Саидумархон Саиднуриллаев эса 2005 йил 13 апрелда Андижон вилоятида туғилган. У ҳам “Пахтакор” тарбияланувчиси бўлиб, 2023 йилдан буён “шерлар” сафида тўп сурди. Жорий мавсумнинг биринчи қисмида 1 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 1 та голли пас муаллифига айланди.

Отабек Жўрақўзиев эса 2002 йил 2 апрель куни Фарғона вилоятида туғилган. У “Бунёдкор фарм”, “Олимпик” ва “Пахтакор” жамоаларида ўйнаган. Жорий мавсумда “Пахтакор” сафида 13 та ўйинда 3 та гол урган. Шунингдек, Ўзбекистон U23 терма жамоасида 26 та ўйин ўтказиб, 6 та гол киритган. У “Андижон”да мавсум охирига қадар ижара асосида тўп суради.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 10:17, 16.07.2025.
Ўқилди: 2453 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.