"Локомотив" - "Олмалиқ" ўйини (1:0) якунига етганидан кейин стадион йиғилишлар залида матбуот анжумани ўтказилди. Унда аввал олмалиқликлар устози Игорь Шквирин иштирок этди.
— Биринчидан, ўйин мен умуман ёқмади. Ҳар иккала жамоанинг ўйинини назарда тутяпман. Иккинчидан, ўз жамоам ўйинига тўхталадиган бўлсам, бугун учрашувни бунчалик пассив ўтказамиз деб ўйламагандим. Биринчи бўлимда ҳам, ҳисобда ортда бораётиб ҳам, гол уриш учун қулай вазиятни деярли ярата олмадик. Шунингдек, "Локомотив"да ҳам гол уриш учун кўп вазиятлар кўп бўлмади. Ўйин дуранг бўлса, адолатдан бўларди, назаримда.
— Пассив ўйиннинг сабаби нимада?
— Ўйин қайтадан кўриб чиққанимиздан кейин йигитлардан бунинг сабабини аниқлашга ҳаракат қиламан. "Пахтакор" билан аввалги ўйинимиз билан таққослаганда, иштиёқ борасида, тезлик борасида ёмон ўйин кўрсатдик. Бугун қанотлар мутлақо ишламади, майдон марказини рақибга бой бердик. Боз устига, амалга оширган алмаштиришим ҳам бугун ўйинимизни кучайтирмади. Қанотларсиз муваффақиятга эришиш қийин.
— Мўйдин Мамазулунов нима учун таркибга киритилмади?
— Мўйдин аввалги йилларда анча ўткир ҳужумчи ҳисобланарди. Ҳозирги пайтда эса унинг ҳолати 18таликка киришга ҳам тортмайди.
— Давралар оралиғида таркиб кучайтиладими?
— Биринчи давра якунланганидан кейин бу саволга жавоб берсам тўғри бўларди. "Сўғдиёна" билан ўйинни ўтказиб олганимиздан кейин бу масала билан шуғулланамиз. Умуман олганда эса кучайтирилиши лозим бўлган чизиқлар бор. Асосан қанотларда ва марказга ўйинчи таклиф қиламиз.
— Шаҳбоз Эркиновнинг ўйини сизни қанчалик қаноатлантирди?
— Унинг ўйини мени қониқтирганида, Шаҳбоз 90 дақиқа ўйнаган бўларди.