Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Ювентус" футболчисини АПЛга қайтаришни мақсад қилган клублар сони ошиб кетди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси трансфери учун "Манчестер Юнайтед" ва АПЛнинг бошқа клублари кураш олиб боради.

Football Insider нашрининг хабар беришича, ёзда "МЮ" вакиллари Дуглас Луисга жиддий қизиқиш билдирган, бироқ уни 27 ёшли бразилияликни ижарага олмоқчи бўлган "Эвертон" даъвогарлик қилмоқда. У тез орада Италияни тарк этиши мумкин, "қизил иблислар" эса унинг трансфери учун курашда фаворит ҳисобланади.

Қайд этилишича, унинг хизматларига "Лидс Юнайтед", "Кристал Пэлас" ва "Ноттингем Форест" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" ўтган ёзда "Астон Вилла"дан 50 миллион евро эвазига Дуглас Луисни ўз сафига қўшиб олган эди. 2024/25 йилги мавсумда бразилиялик футболчи барча мусобақаларда "бьянконерилар" сафида 27 та ўйинда атиги 877 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

Киритилди: 16:33, 16.07.2025.
Ўқилди: 1019 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.