Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

ОКМК Иброҳим Йўлдошев билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансфер ойнаси доирасида ОКМК футбол клуби таркибни кучайтириш йўлида дастлабки трансферини амалга оширганини маълум қилди.

Мудофа чизиғининг чап қанотида ўзининг ишончли ва интизомли ўйини билан ажралиб турувчи Иброҳим Йўлдошев мавсумнинг иккинчи даврасидан бошлаб «кончилар» сафида ҳаракат қилади. ОКМК ва футболчи ўртасида 1.5 йиллик шартнома имзоланди.

1.90 метр бўйга эга бўлган, 26 ёшли футболчи бунгача «Локомотив», «Металлург», «Сурхон», «Динамо» ва «Навбаҳор» клубларида тўп сурган. У профессионал фаолияти давомида Ўзбекистон Суперлигаси, Ўзбекистон Кубоги ҳамда Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинларда жами 114 учрашувда майдонга тушган. Шунингдек, Иброҳим Йўлдошев ҳимоячи бўлишига қарамай, шу давр ичида рақиб дарвозасига 3 бор йўл топа олган ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

"ОКМК ФК жамоаси ўзининг янги аъзосини мамнуният билан қабул қилади ва Иброҳим Йўлдошевга «кончилар» сафидаги фаолиятида улкан ютуқлар тилаб қолади", - дейилади клуб хабарида.

Киритилди: 19:38, 16.07.2025.
Ўқилди: 1253 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12869]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6564]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5260]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4677]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4249]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3457]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2582]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2029]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1930]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик