Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Ўзбекистон нимчорак финалга чиқди

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳдаги 3-тур ўйинини ўтказмай туриб, нимчорак финал масаласини ҳал қилиб бўлди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки 2та тур ўйинидан кейин битта ғалаба ва битта дурангга эришиб, 4 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. Ҳозирги ҳолатимизда якуний турда қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар, 3-ўриндан пайтга тушмаймиз. Гуруҳларда 3-ўринларни эгаллаган жамоаларнинг 4таси эса нимчорак финалга чиқади.

Ҳозирча барча ўйинлар якунланган 3та гуруҳга эътибор қаратадиган бўлсак:

"А" гуруҳида 3-ўринни Гана терма жамоаси қўлга киритди. Африкаликлар 3 очко жамғаришди (тўплар нисбати — 5-5).

"D" гуруҳида Мексика терма жамоаси 3-ўринни эгаллади. Бугун қўлга киритилган ғалаба, мексикаликларнинг мусобақадаги илк очколари бўлди. Тўплар нисбати — 5-4.

Демак, 3-ўринни эгаллаган жамоалар орасида камида 2та жамоа Ўзбекистоннинг натижасидан паст кўрсаткичга эга бўлади. Бу эса Ўзбекистонга (Хорватияга ҳам) муддатидан аввал 1/8 финал йўлланмасини нақд қилди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси нимчорак финалда рақиб танлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Терма жамоамиз Уругвайни мағлуб этиб, гуруҳ ғолибига айланча, "Е" гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан тўқнаш келади. Ушбу гуруҳда ҳозирча Ироқ ва Чили терма жамоалари бир хил кўрсаткичга эга — 4 очко, тўплар нисбати +1. Ироқ кўпроқ гол ургани ҳисобига ҳозирча 1-ўринда турибди. Эртага 23:00 (Тошкент вақти билан)да бошланадиган ўйин гуруҳ ғолиби ва 2-ўрин эгасини аниқлаб беради. Шунингдек, 2 очкога эга бўлиб турган Англия гуруҳ аутсайдери Миср билан куч синашади. Гуруҳда Англия ҳам 2-ўринни эгаллаб қолиши мумкин.

Ўзбекистон гуруҳда 2-ўринни эгалласа, Нигерия билан ўйнайди.

Ўзбекистон гуруҳда 3-ўринни эгалласа, ё "С" гуруҳи ғолиби (бир неча соатдан кейин аниқ бўлади, Колумбия бўлиши эҳтимоли юқори) ёки "D" гуруҳи ғолиби (қуръа орқали аниқланди — Греция) билан ўйнайди.

Шундай қилиб, қуйидаги жамоалар 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритиб бўлишди:

Испания ("А" гуруҳи 1-ўрин)
Франция ("А" гуруҳи 2-ўрин)
Португалия ("В" гуруҳи 1-ўрин)
Нигерия ("В" гуруҳи 2-ўрин)
Жанубий Корея ("В" гуруҳи 3-ўрин)
Колумбия ("С" гуруҳи)
Греция ("D" гуруҳи 1-ўрин)
Парагвай ("D" гуруҳи 2-ўрин)
Ироқ ("Е" гуруҳи)
Чили ("Е" гуруҳи)
Ўзбекистон ("F" гуруҳи)
Хорватия ("F" гуруҳи)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:50, 28.06.2013.
Ўқилди: 11311 марта.
Фикрлар: 70 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.