Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Ла Лига клуби "Реал" посбонига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этадиган Испаниянинг “Вильярреал” клуби Украина терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Андрей Лунин трансферига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, "Реал Мадрид" дарвозабони "сув ости кемаси" томонидан асосий дарвозабон сифатида кўрилаётганига қарамай, футболчининг ўзи Мадридни тарк этишни истамаяпти. Шунингдек, “Вильярреал” дарвозабоннинг молиявий талабларини қондиришга тайёр эмаслиги такидланган.

Ўтган мавсумда Лунин барча турнирларда 14 та ўйин ўтказиб, 19 та гол ўтказиб юборган. Бундан ташқари, украиналик посбон олти марта “нолга” ўйнади. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 18 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 10:52, 17.07.2025.
Ўқилди: 1280 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5640]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3745]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3301]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3169]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3090]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2957]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2784]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2529]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2330]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2037]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик