"Атлетико Мадрид" ярим ҳимоячиси Родриго де Паул фаолиятини "Интер Майами"да давом эттиради.
Клублар трансферни ҳали расман тасдиқламаган бўлса-да, МЛС расмий сайтида аргентиналик футболчи исми аллақачон пайдо бўлган.
"Матрасчилар" де Паул трансферидан 15 миллион евро ишлаб олади. Футболчи флоридаликлар билан 4 йиллик шартнома имзолайди.














