Кириш Регистрация

Итальян клуби "Арсенал" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

TUTTOmercatoWEB нашри тарқатган хабарга кўра "Парма" клуби "Арсенал" ярим ҳимоячиси Фабиу Виейра билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда, чунки клубнинг янги бош мураббийи Карлос Куэста ўзи Шимолий Лондонда мураббийлик қилган футболчи билан яна бирга ишлашга интилмоқда.

Куэста шу ёзда Микель Артетанинг "Арсенал"даги ёрдамчиларидан бири лавозимини тарк этиб, "Парма"ни қабул қилиб олди. Ёш ва интилувчан мураббий клубда янги даврни бошлашга интилади ва таркибни кучайтириш учун собиқ клубига мурожаат қилиши мумкин. Маълумки, "Арсенал" ёзги трансферлар ойнасини молиялаштириш учун Виейра билан хайрлашишга тайёр.

Виейра 2022 йилда тахминан 35 миллион евро ва 5 миллион бонус эвазига "Порту"дан катта умидлар билан сотиб олинган эди. Бироқ, "Арсенал"даги дастлабки икки мавсумнинг ишончсиз ўтиши 2024/25 йилги мавсумни португалиялик собиқ жамоаси "Порту"да ижарада ўтказишига олиб келди. Ҳозирда Виейра "Арсенал" билан узил-кесил хайрлашишга яқин турибди.

Эслатиб ўтамиз, Виейра 2024/25 йилги мавсумда "Порту" сафида 42 та ўйинда майдонга тушган. У 5 та гол уриб, 6 та ассист берди.

Киритилди: 13:51, 17.07.2025.
Ўқилди: 873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик