"Челси" "Кристал Пэлас" вингери Эберечи Эзенинг агенти билан музокара ўтказди.
"Челси" бу ёзда Жейми Гиттенс билан шартнома имзолади ва Эстевао Виллианнинг келишини кутмоқда, аммо "кўклар" Нони Мадуэке ва Кристофер Нкунку билан хайрлашиши мумкин.
Шу сабабли "Челси" қанотда қўшимча шартнома имзолашга тайёр, журналист Саймон Филлипс "кўклар" Эзе билан музокараларнинг янги босқичини ўтказганини таъкидлади.
"Арсенал" билан ҳам қизиқаётган Эзе бу ёзда топ-клубга ўтишга тайёр, 27 ёшли футболчининг "Пэлас"да товон пули 68 миллион фунт.













