"Ливерпуль" марказий ҳужумчиси Дарвин Нуньес фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.
26 ёшли уругвайлик форвардга "Ньюкасл" қизиқиш билдирмоқда. "Қарғалар" "Айнтрахт"дан Уго Экитикени сотиб ололмагач Нуньес вариантига эътибор қаратишмоқда.
Дарвин ҳозирда Transfermarkt порталида 45 миллион еврога баҳоланган. Унинг "қизиллар" билан шартномаси 2028 йил ўрталаригача мўлжалланган.













