Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Камолиддин Мурзоев кетди, Анвар Бердиев келди

Баҳо:
+ | -

2009 йил “Бунёдкор”га таклиф этилган Камолиддин Мурзоев кейинги мавсумни Қаршининг “Насаф” жамоасида ўтказган ва 2011 йилдан яна “қалдирғочлар” сафига қўшилган эди. Энди Мурзоев ўз омадини ҳориждан излайдиган бўлди.

Ўтган йиллар давомида “Бунёдкор” таркибида 87 бор майдонга тушган ҳужумчи рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол қилган. Бу йилги мавсумда у “Сўғдиёна”, “Гулистон” ва “Поханг Стилерз” дарвозаларига тўп киритди. Лекин бу кўрсаткичлар на мураббийлар штабини, на ҳужумчининг ўзини қаноатлантиради. Шу боис Қозоғистондан таклиф тушгач, Камолиддин клуб раҳбариятига мурожаат қилиб, унга жавоб беришларини сўради. Клуб маъмурияти мураббийлар штаби билан келишган ҳолда, Мурзоев билан шартномани бекор қилди ва унинг кейинги фаолиятига омад тилади.

"Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов бу воқеликка қуйидагича изоҳ берди: “Камолиддин, шубҳасиз, иқтидорли футболчи. Лекин ҳужумчининг асосий вазифаси – гол уриш. Биз унга етарлича имкон бердик, бироқ Мурзоев тўпурарлик қобилиятини жамоамизда намоён эта олмади. Биз футболчи билан бу мавзуда бир неча бор суҳбатлашганмиз ва у ўзига ишончни қайтариши учун муҳитни ўзгартириши керак деган умумий хулосага келгандик. “Иртиш”дан таклиф тушиши билан бу имконият пайдо бўлди”...

Камолиддин Мурзоев дам олиш кунлари Қозоғистонга етиб борди ва “Иртиш” сафида майдонга тушишга ҳам улгурди. Қозоғистон чемпионати доирасида Павлодар шаҳрида “Иртиш” Толдиқўрғоннинг “Жетису” клубини қабул қилди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Мурзоев учрашувда тўлиқ харакат қилди. Қизиғи шундаки, учрашувдаги ягона гол муаллифи ҳам собиқ “Бунёдкор”чи Шавкат Саломов бўлди.

Мурзоевнинг жамоани тарк этиши “қалдирғочлар” ҳужум чизиғида муаммо келтирмаслиги учун, клуб селекция ҳизмати томонидан зарур чоралар кўрилди. Натижада мамлакатимиздаги энг иқтидорли ҳужумчилардан бири, бир неча йиллар мобайнида миллий чемпионатимиз тўпурари бўлиб келган Анвар Бердиев “Бунёдкор” аъзосига айланди. Устози Юрий Саркисян кетидан “Нефтчи”ни тарк этган Бердиев, “Бунёдкор” билан бир ярим йиллик шартнома имзолади ва иккинчи даврадан бошлаб “қалдирғочлар” сафида майдонга тушади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 08:35, 29.06.2013.
Ўқилди: 8528 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.