Мавсумнинг биринчи даврасини Ғузорнинг “Шўртан” жамоасида ўтказган Далер Шарипов Тожикистонга қайтди.
21 ёшли Шарипов “Хўжанд” клубида тўп сурадиган бўлди. Бу клубда “Бунёдкор” ва “Локомотив”нинг собиқ устози Александр Кристенин ишламоқда.
Шарипов биринчи даврада “Шўртан” сафида Суперлигада 11 та ўйинда майдонга тушиб, гол уролмади, ёшлар лигасида эса икки бор тўп киритишга эришди.













