Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Романо: "Ливерпуль" Исакдан воз кечмади"

Баҳо:
+ | -

Машҳур инсайдер Фабрицио Романо "Ливерпуль" клуби "Ньюкасл"нинг ҳужумчиси Александр Исак бўйича музокараларни қайта бошлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

"Магпилар" аллақачон "қизиллар"га рад жавобини берган эди. Шундай бўлса-да, Романонинг таъкидлашича, агар "Ньюкасл" фикрини ўзгартириб, 25 ёшли ўйинчини сотишга рози бўлса, "Ливерпуль" швед номзодига қайтишдан мамнун бўлади.

Исак мерсисайдликлар учун "орзудаги трансфер" ҳисобланади. "Айнтрахт" ҳужумчиси Уго Экитике билан музокаралар олиб борилаётган бўлса-да, унинг учун эшиклар ҳамон очиқ.

Transfermarkt сайтига кўра, Александр Исакнинг нархи 120 миллион еврога баҳоланмоқда. Футболчига Саудия Арабистони чемпионати вакиллари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 09:40, 19.07.2025.
Ўқилди: 924 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.