Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Роналду Семедуга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

"Ан-Наср" директори лавозимига Жозе Семеду тайинланди. У ўз вақтида Криштиану Роналду билан Лиссабоннинг "Спортинг" клубида бирга ишлаган эди. Шу муносабат билан машҳур Криштиану ижтимоий тармоқларда пост эълон қилди.

"Сен билан фахрланаман! Кел, жамоани ривожлантириш учун қўлимиздан келганини қилайлик!" - деб ёзди Роналду Семедуга қарата.

Қизиқ томони шундаки, Криштиану Роналду ва Жозе Семеду тенгдош - уларнинг ҳар иккаласи ҳам 40 ёшда.

Таъкидлаш жоизки, ўтган ойда Роналду "Ан-Наср" билан шартномасини кейинги икки мавсумга - 2027 йилнинг ўрталаригача узайтирган эди. Криштиану жамоа билан Саудия Арабистони чемпионатида ғалаба қозонишга интилаётганини маълум қилди.

Киритилди: 16:47, 19.07.2025.
Ўқилди: 2332 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик