Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Ливерпуль" Конате учун талабларини пасайтирди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ёзда марказий ҳимоячи Ибраима Конате билан шартнома имзолашга уринган клубдан 40 млн фунт (46,4 млн евро) талаб қилади (аввал бу сумма 56 миллион евро атрофида эди). Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, мерсисайдликлар 26 ёшли ҳимоячини сотишни истамаяпти, аммо Конатенинг шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланиши сабабли уни текинга қўйиб юбормоқчи ҳам эмас. "Қизиллар" франциялик футболчи билан меҳнат шартномасини узайтириш бўйича янги музокаралар ўтказмоқчи.

Аввалроқ ОАВ Конате "Ливерпуль" билан шартномани узайтириш ниятида эмаслиги ва Мадриднинг "Реал" клубига ўтишни орзу қилаётгани ҳақида ёзганди.

26 ёшли футболчи "Ливерпуль" сафида 2021 йилнинг ёзидан буён тўп тепиб келмоқда. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 60 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: 17:10, 19.07.2025.
Ўқилди: 2088 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.