Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Александр Хомяков: «Биринчи таймда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди»

Баҳо:
+ | -

“Машъал” – “Шердор” (4:1) баҳси якунига етгач, муборакликлар устози Александр Хомяков ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин тўлиқ ташаббусимиз остида ўтди. “Бунёдкор”га қарши Кубокда оғир ўйин ўтказганимиз учун асосий таркибнинг беш нафар футболчисига дам беришга қарор қилдим. Лекин майдонга тушган бошқа футболчилар ёмон ҳаракат қилишмади. Биз биринчи таймнинг ўзидаёқ бир нечта имкониятларга эга бўлдик, лекин биттадан кўп тўп кирита олмадик. Аммо танаффусдан кейин футболчилар ўз сўзларини айта олишди деб ўйлайман.

- Ўтказиб юборилган голда бирорта футболчини айблайсизми?
- Футболда кўп нарсани эпизодлар ҳал қиляпти. Ҳозир 90 дақиқа давомида бир хил темпни ушлаш қийин. Мен фалончи футболчи хатога йўл қўйди дея олмайман. Айтишим мумкинки, ўйин охирларида шогирдларим бемалол ҳаракат қилишга тушишди ва бунинг натижасида тўп ўтказиб юбордик.

- “Бунёдкор”га қарши кечадиган Кубокнинг жавоб баҳсидан олдин нималарни ўйлаяпсиз?
- Шуни айтишим мумкин, “Бунёдкор” Муборакка яраланган шер каби ташриф буюради ва бундай пайтда рақибдан эҳтиёт бўлиш лозим. “Бунёдкор” биз билан ўйингача Тошкентда “Пахтакор” ва “Локомотив”га қарши майдонга тушади. Мана шу учрашувларни кўрган ҳолда Кубокнинг жавоб беллашувига тайёргарлик кўрамиз.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 10:26, 29.06.2013.
Ўқилди: 3531 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.