Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Мадуэке келганидан сўнг "Арсенал"нинг Родриго трансферига позицияси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби Мадриднинг "Реал" клуби вингери Родриго билан шартнома имзолаш фикридан қайтмади. Яқинда "тўпчилар" сафини ҳужум қанотининг яна бир футболчиси - "Челси"дан 55 млн евродан кўпроқ маблағ эвазига трансфер қилинган Нони Мадуэке тўлдирди. CaughtOffside хабарига кўра, инглизнинг трансфери "Арсенал"нинг Родриго борасидаги режаларига таъсир қилмаган: лондонликлар ҳамон бразилиялик юлдузни ўз сафига қўшиб олишга умид қилмоқда ва унинг учун "Реал"га 80 млн евро таклиф қилишга тайёр.

Родригонинг машҳур Transfermarkt сайтидаги нархи - 90 млн евро. "Қаймоқранглилар" 24 ёшли футболчи учун 100 млн евродан кўпроқ сўраши мумкин.

Киритилди: 11:59, 20.07.2025.
Ўқилди: 1674 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик