Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

«F» гуруҳининг 3-жамоаси Греция билан ўйнайди

Баҳо:
+1 | -

24 жамоа иштирок этадиган мусобақаларда нимчорак финал жуфтликларини бирданига аниқлаб олиш мухлисларда қийинчилик туғдиради. Боиси, 6та гуруҳдан фақат тўртта 3-ўринни эгаллаган жамоа плей-оффга чиқади ва улар “А”, “В”, “С”, “D” гуруҳи ғолиблари билан тўқнаш келадилар. “Е” ва “F” гуруҳи ғолиблари эса бошқа гуруҳлардаги 2-ўринни эгаллаган жамоа билан ўйнашга мажбурлар. Тақвимда эса 1/8 финал жуфтлиги қуйидагича кўринишда ёзилган:

"А" гуруҳи ғолиби — 3С/3D/3E
"В" гуруҳи ғолиби — 3А/3С/3D
"С" гуруҳи ғолиби — 3А/3В/3F
"D" гуруҳи ғолиби — 3B/3E/3F

Бу ёзувлар орқали тезда жуфтликларни шакллантириб олиш ёки олдиндан тахмин қилиш қийин, тўғрими? ФИФАнинг Туркияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги ЖЧ регламентида эса ушбу ҳолатга кенгроқ ва аниқроқ тушунтириш берилган. Қуйидаги берилаётган жадвалга ва ундаги 15та вариантга эътибор қаратинг:

Вариант

1/8 финалга 3-ўрин билан:

1 “А” ўйнайди:

1 “В” ўйнайди:

1 “С” ўйнайди:

1 “D” ўйнайди:

чиқадиган гуруҳлар

чиқмайдиган гуруҳлар

1.

A, B, C, D

E, F

3C

3D

3A

3B

2.

A, B, C, E

D, F

3C

3A

3B

3E

3.

A, B, C, F

D, E

3C

3A

3B

3F

4.

A, B, D, E

C, F

3D

3A

3B

3E

5.

A, B, D, F

C, E

3D

3A

3B

3F

6.

A, B, E, F

C, D

3E

3A

3B

3F

7.

A, C, D, E

B, F

3C

3D

3A

3E

8.

A, C, D, F

B, E

3C

3D

3A

3F

9.

A, C, E, F

B, D

3C

3A

3F

3E

10.

A, D, E, F

B, C

3D

3A

3F

3E

11.

B, C, D, E

A, F

3C

3D

3B

3E

12.

B, C, D, F

A, E

3C

3D

3B

3F

13.

B, C, E, F

A, D

3E

3C

3B

3F

14.

B, D, E, F

A, C

3E

3D

3B

3F

15

C, D, E, F

A, B

3C

3D

3F

3E

Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган “F” гуруҳида 3-ўринни олган жамоа қайси гуруҳ ғолиби билан тўқнаш мумкинлигини таҳлил қилиб кўрамиз. Ундан аввал эса қуйидаги фактлар аниқ бўлиб улгурган:

- “В” (Ж.Корея) ва “D” (Мексика) гуруҳларида 3-ўринни эгаллаган жамоалар плей-оффга чиқиб бўлишди;
- “С” гуруҳининг 3-жамоаси (Сальвадор) нимчорак финалга чиқмаслиги аниқ бўлди;

Қолган 3та гуруҳ вакиллари тақдири бугун ҳал бўлади.

Юқоридаги жадвалга аҳамият беринг. 15та вариантдан фақат 3тасида (қора рангли шрифт билан ажратиб кўрсатилган) “F” гуруҳи вакили “С” гуруҳи ғолиби билан тўқнаш келади. Лекин учала вариантда “В” гуруҳининг 3-жамоаси 1/8 финалга чиқа олмаслиги керак. “В” гуруҳидан эса 3-ўринни эгаллаган жамоа плей-оффга чиқиши аниқ бўлиб улгурган. Ушбу гуруҳда Жанубий Корея 4 очко билан 3-ўрини эгаллайдиган жамоалар ўртасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб турибди.

Демак, “F” гуруҳи учинчи жамоаси мабодо нимчорак финалга чиқса, фақат ва фақат “D” гуруҳи ғолиби билан тўқнаш келади. Ушбу гуруҳ ғолиби эса кеча қуръа натижасида аниқланди. Бу — Греция.

Ўзбекистон терма жамоасининг 1/8 финалдаги эҳтимолий рақиблари ҳақида кеча фикр юритгандик. Терма жамоамиз гуруҳда 2-ўринни эгалласа, Нигерия билан, гуруҳ ғолиблигини қўлга киритса эса “Е” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган жамоа билан ўйнайди. Бу гуруҳда 2-ўринни Ироқ, Чили ва Англия ёшлар терма жамоаларидан бири банд этиши мумкин.

P.S. Бугунги ўйинлар якунланганидан кейин юқоридаги жадвалнинг қайсидир варианти орқали нимчорак финал жуфтликларини тезда шакллантириб олиш мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:55, 29.06.2013.
Ўқилди: 5452 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.