«Динамо» жамоаси Беларусдаги дастлабки назорат ўйинини ўтказди.
Беларус чемпионатида 2-ўринда бораётган «Славия»га қарши учрашувда самарқандликлар бош мураббийи аралаш таркиб ва янги ўйинчиларни синовдан ўтказди. Учрашувда мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. "Динамо"нинг голига Санжар Қодирқулов муаллифлик қилган бўлса, Хислат Халиловнинг пенальтидан йўллаган зарбаси голга айланмади.
"Шерлар" навбатдаги назорат баҳсини 23 июль куни «Молодечно» клубига қарши ўтказади.
Назорат учрашуви. 20 июл. Минск
«Славия» - «Динамо» 3:1
Голлар: Иванов 2, Соловей 12, Лихтин 65 – Санжар Қодирқулов 17
Фойдаланилмаган пенальти: Хислат Халилов 78.
«Динамо» (асосий таркиб): Равшанбек Ягудин, Акбар Абдурасулов, Олександр Кучеренко, Жалолиддин Жумабоев, Улуғбек Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Марко Станоевич, Ратиньо, Жаҳонгир Абдусаломов, Анваржон Ҳожимирзаев, Улуғбек Ҳошимов.













