"Бавария"нинг 26 ёшли марказий ҳимоячиси Дайо Упамекано шартномани узайтириш учун шарт қўйди: L’Equipe хабарига кўра, франциялик футболчи маошининг жиддий оширилишини талаб қилмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, Упамекано клубдаги мавқеидан қониқиш ҳосил қилган ва бош мураббий Венсан Компани билан яхши муносабатларни сақлаб қолган, бироқ у ҳозирги маош даражаси мюнхенликлар ҳимоясининг асосий ўйинчиси мақомига мос келмайди, деб ҳисобламоқда. Томонлар ўртасидаги музокаралар ҳали якунланмаган - муросага келиш учун вақт керак бўлади.
Якунланган мавсумда франциялик ҳимоячи "Бавария" сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt портали футболчининг бозор нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.













