"Ливерпуль" трансфер бозорида "Реал" форварди Родриго трансфери учун кураш олиб бормоқда. AS нашри хабарига кўра, мерсисайдликлар 24 ёшли бразилиялик футболчининг "юлдуз ҳужумчи"га айланишини истамоқда.
Материалда қайд этилишича, "Ливерпуль" Родригони 2020 йилда, жамоа бош мураббийи Юрген Клопп бўлганида ҳам ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўрган. Шунингдек, муаллиф сўнгги йилларда "Ливерпуль" трансфер бозорида "Реал"га бир неча футболчи учун курашда ютқазганини таъкидлайди. Бу сафар "қизиллар" футболчини "қаймоқранглилар"дан олиб кетмоқчи.
Нуфузли Transfermarkt портали Родригони 90 миллион еврога баҳоламоқда. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бразилиялик футболчи кам ўйин амалиётига эга бўлди.













