Кириш Регистрация

Нуньесга Европадан фақат битта топ клуб қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ҳужумчиси Дарвин Нуньес "Ювентус" қизиқишлари доирасига тушиб қолди. А Серия гранди Душан Влахович билан хайрлашиб, ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар янги форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи. La Stampa хабарига кўра, "кекса синьора" раҳбарияти Нуньес бўйича музокараларни режалаштирган. "Ливерпуль" уругвайлик футболчи учун 60 млн евро атрофида пул сўрамоқда, аммо у ижарага ҳам рози бўлиши мумкин.

Дарвин Нуньесни қўлга киритишга "Наполи" ва Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби ҳам қизиқиш билдирган. 26 ёшли футболчининг мерсисайдликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Киритилди: 13:24, 21.07.2025.
Ўқилди: 1927 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.