Лондоннинг "Челси" клуби марказий ярим ҳимоячиси Карни Чуквуэмекани фақатгина тўлиқ трансферига тайёр. Улар ижара бўйича ҳар қандай таклифни рад этишади, дея хабар берди Фабрицио Романо.
"Боруссия Дортмунд" бир неча ҳафтадан буён 21 ёшли англиялик ярим ҳимоячини ижарасини ҳал қилиш учун "Челси" билан музокара ўтказди, бироқ келишувга эриша олмади.













