"Гамбург" Мюнхеннинг "Бавария" клуби дарвозабонларидан бири Даниэль Перецни ўз сафига қўшиб олди. 25 ёшли дарвозабон билан келишув, аввал кутилганидек, бир мавсумга мўлжалланган.
Перец "Бавария"га икки йил олдин Тель-авивнинг "Маккаби" клубидан ўтган эди. Ўтган мавсумда исроиллик футболчи "Бавария" сафида жами олтита ўйинда майдонга тушиб, еттита гол ўтказиб юборган.
"Гамбург" ўтган мавсум якунларига кўра Бундеслигага қайтишга муваффақ бўлди.













