Кириш Регистрация

Клюйвертга "Лион" харидор

Баҳо:
+ | -

Португалиянинг "Каза Пиа" клуби марказий ҳимоячиси Рубен Клюйверт Франция чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин. Футболчининг хизматларига "Лион" қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради RMC Sport.

Манбага кўра, томонлар ўтмишда "Барселона", "Аякс" ва Нидерландия терма жамоасининг машҳур футболчиси Патрик Клюйвертнинг ўғли бўлган футболчини 3 миллион еврога сотишга келишиб олган.

Ўтган мавсумда 24 ёшли Клюйверт барча эҳтимолий клуб турнирларида 24 та ўйинда майдонга тушди, 7 та огоҳлантириш олди, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуби чемпионат турнир жадвалида тўққизинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 07:23, 22.07.2025.
Ўқилди: 655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.