"Пари Сен-Жермен" клуби ёзда ҳужумчи Рандаль Коло-Муани сотишни режалаштирмоқда.
Француз 2024/25 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини "Ювентус"да ижара асосида ўтказди. Туринликлар футболчи билан ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор, аммо уни сотиб олишга ҳаракат қилмаяпти, ижара муддатини узайтириш варианти эса "ПСЖ"ни қониқтирмайди. Sky Sport хабарига кўра, парижликлар босслари Англия Премьер-лигаси вакилларидан ҳужумчи бўйича таклиф кутмоқда. 26 ёшли футболчига даъвогарлар орасида "Манчестер Юнайтед" ҳам бор эди, аммо ҳозирча аниқ музокаралар олиб борилмаяпти.
"Transfermarkt" порталига кўра, Рандаль Коло-Муани 30 млн еврога баҳоланмоқда. 2023 йилда "ПСЖ" футболчини Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубидан 95 млн еврога сотиб олганди.













