Кириш Регистрация

Расман: "Бетис" "Марсель" дарвозабони билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

30 ёшли дарвозабон Пау Лопес "Бетис" билан шартнома имзолади, дея хабар бермоқда испан жамоаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, дарвозабон билан келишув 3 йилга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси сафида 2 та ўйин ўтказган Лопес бунгача ҳам "Бетис" шарафини ҳимоя қилган. У 2018 йилнинг ёзида жамоа сафини тўлдирди ва бир йилдан сўнг 23,5 миллион евро эвазига "Рома"га ўтди.

Лопеснинг сўнгги клуби Мексиканинг "Толука" клуби эди. Шунингдек, у "Тоттенхэм", "Эспаньол", "Марсель", "Рома" ва "Жирона" клубларида ҳам тўп тепган.

Эслатиб ўтамиз, "Бетис" Европа Лигаси гуруҳ босқичида ўйнайди.

Киритилди: 13:23, 22.07.2025.
Ўқилди: 763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.