Кириш Регистрация

"Ювентус" "Атлетико"нинг аргентиналик футболчисига қизиқиб қолди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Науэль Молина фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин.

Турин клуби раҳбарияти аргентиналик футболчини асосий трансфер мақсади сифатида белгилади, деб хабар беради La Gazzetta dello Sport. "Матрасчилар" 27 ёшли футболчини сотиш орқали 25-30 млн евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Науэль Молинанинг "Атлетико" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt портали талқинига кўра, унинг нархи 20 млн еврони ташкил этади. Ўтган мавсумда футболчи Диего Симеоне жамоаси сафида барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва учта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:45, 22.07.2025.
Ўқилди: 1065 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.