"Ливерпуль" Малик Фофанани сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Саша Тавольерининг ёзишича, Федерико Кьезани сотиш ишлари якунлангач, клуб "Лион" вингери трансфери бўйича фаол ҳаракатларга ўтиши кутилмоқда.
"Ливерпуль" скаутлар бўлими Фофанага юқори баҳо бермоқда.
Бельгиялик футболчига "Бавария" ҳам қизиқиш билдирмоқда ва уни Луис Диасга муқобил вариант сифатида кўрмоқда. Футболчи "Челси" ва "МЮ"га ҳам ёқади.













