Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ва "Вест Хэм" клублари 22 ёшли япониялик дарвозабон Зион Судзукини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
Манбага кўра, манкунианликлар "Парма" дарвозабонини келаси мавсум учун ўринбосар сифатида кўрмоқда. Судзуки ўтган мавсумни А Серияда яхши формада ўтказди - у 37 ўйинда майдонга тушди ва саккиз марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Шу билан бирга, у 55 та сэйвни амалга оширди ва бу кўрсаткич бўйича Италия чемпионатида энг яхши бўлди ва бутун Европада фақат битта дарвозабонга - яқинда "Барселона"га ўтган Жоан Гарсиядан ортда қолди. Бир йил аввал "Парма" Сузукини Бельгиянинг "Сент-Трюйден" клубидан 8,2 млн еврога сотиб олганди. Ҳозирда "Transfermarkt" уни 20 млн.













