Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

"Милан"нинг собиқ юлдузи Аллегрининг жамоага бош мураббий сифатида қайтишига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

"Милан"нинг собиқ юлдузи Алесандро Пато мавсумолди сафари давомида "россонерилар"нинг асосий жамоаси билан Сингапурда кўришди.

Журналистлар билан суҳбатда у Массимилиано Аллегрининг клубга бош мураббий сифатида қайтиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Шахс сифатида у ўзгармади. Мен ишонаманки, ҳозир у "Милан"га керак. У ғалаба қозонган, "Милан"ни жуда яхши биладиган инсон. Ишончим комилки, у 100% бу футболчиларга майдонда керак бўлган ҳамма нарсани беради. Унинг шу ерда эканлигидан жуда хурсандман", - деди Пато.

Эслатиб ўтамиз, бир вақтлар Пато "Милан" сафида барча турнирларда 150 та ўйин ўтказиб, 63 та гол урган ва 18 та голга ассистентлик қилган. Аллегри қўл остида 2010/11 йилги мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритган.

Киритилди: 14:54, 23.07.2025.
Ўқилди: 1058 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик