Миллий жамоа ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Москва шаҳрида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси йиғинида бўлиб, жамоани Осиё кубоги ғолиблиги ва бугунги ғалаба билан табриклади ҳамда футболчиларга узоқ йиллик фаолиятларида омад тилади.



Маълумот ўрнида, Отабек Шукуров Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида 2012-йилги U-16 Осиё кубогида зафар қучган.













