"Лион" "Каса Пиа" ҳимоячиси Рубен Клюйверт трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда, дея хабар бермоқда L’Equipe.
24 ёшли нидерландиялик Нидерландия терма жамоаси собиқ форварди Патрик Клюйвертнинг ўғли ва "Борнмут" ҳужумчиси Жастин Клюйвертнинг укаси ҳисобланади.
2024/25 йилги мавсумда Рубен Клюйверт барча мусобақаларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













