Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Япония терма жамоаси аъзоси "Боруссия"га ўтди

Баҳо:
+ | -

Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ҳужум чизиғини япониялик форвард билан кучайтирди - клубга "Хольштайн Киль" жамоасидан Сюто Матино кўчиб ўтди. Ҳужумчининг трансфери ҳақида "Боруссия" матбуот хизмати клуб сайтида расман маълум қилди.

Футболчи немис клуби билан 4 йилга мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади. Transfermarkt маълумотига кўра, Матино "Боруссия"га 8 млн еврога тушган.

Ўтган мавсумда 25 ёшли ҳужумчи "Хольштайн Киль" сафида 34 та ўйинда 12 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қила олди. Шунингдек, Матино Япония терма жамоаси футболчиси бўлиб, унинг таркибида 6 та расмий ўйин ўтказган.

Киритилди: 15:52, 26.07.2025.
Ўқилди: 869 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.