"Барселона" марказий ҳужумчиси Роберт Левандовски клубнинг янги мавсумдаги мақсадлари ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Биз барча совринларни кўзлаб ҳаракат қиламиз. Чемпионлар Лигасида доим кўп омиллар муҳим: озгина омад, футболчиларнинг жароҳатланмаслиги... Мавсум охиригача кучимизни сақлаб қолишимиз керак", - деди 36 ёшли польяк клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.













