Тошкентнинг икки гранд клуби "Пахтакор" ва "Бунёдкор" Суперлига иккинчи даврасига ҳозирлик кўриш жараёнида ўзаро назорат ўйини ўтказишди.
Баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
"Қалдирғочлар" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов 10-дақиқада ўйинда ҳисобни очган бўлса, Ҳожимат Эркинов 25-дақиқада жавоб голини киритди.













