-90 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Умар Бозоров Улан-Батордаги "Катта дубулға" турнирининг кумуш медалига сазовор бўлди.
У ҳозиргина якунига етган финал баҳсида япониялик Рику Окадага имкониятни бой бериб қўйди.
Умар Бозоров кумуш медаль билан бирга жаҳон рейтинги учун тақдим этиладиган қимматли 700 очкони ҳам қўлга киритди.













