Кириш Регистрация

Флик Рэшфорд нега бугун захирага олинганини тушунтирди

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Япониянинг "Виссел Кобе" жамоасига қарши ўтказилган ва каталонияликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган назорат учрашувидан сўнг, ҳужумчи Маркус Рэшфорднинг нима учун чекланган ўйин вақтига эга бўлганини тушунтирди.

- У тайёргарликда бироз орқада қолмоқда - машғулотларни кечроқ бошлаган. Ҳозирча унинг машқлари кўп бўлмагани сабабли, эҳтиёткорлик билан ёндашишга ва унга ғамхўрлик қилишга қарор қилдик, - дея Фликнинг сўзларини келтиради Каталония клуби матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Испания жамоаси "Манчестер Юнайтед"дан вингерни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган. "Виссел Кобе"га қарши ўйинда футболчи тахминан ярим соат майдонда ҳаракат қилди ва алмаштирилди.

Киритилди: 20:29, 27.07.2025.
Ўқилди: 2988 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.