Кириш Регистрация

"Лилль" "ПСЖ"га ўтишга яқин турган дарвозабонига ўринбосар қидирмоқда

Баҳо:
+ | -

Франциянинг "Лилль" клуби "ПСЖ"га ўтиш арафасида турган дарвозабон Люка Шевальега ўринбосар қидирмоқда. Бу ҳақда маҳаллий L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Лилль" бир неча вариантни кўриб чиқмоқда. Асосий номзод НЕК вакили нидерландиялик Робин Руфс ҳисобланади. Англия клублари ҳам қизиқиш билдираётган 22 ёшли футболчи бўйича ҳозирча расмий таклиф бўлгани йўқ.

Руфс Нидерландия терма жамоаси сафида бир неча бор ёшлар ва турли ёшлар терма жамоаларида ўйнаган. Ўтган мавсумда футболчи клуб миқёсида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 45 та гол ўтказиб юборган. Бозор нархи 4 миллион еврога баҳоланаётган дарвозабон 10 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 20:37, 27.07.2025.
Ўқилди: 679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.