Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Пьянич "Ювентус"нинг Йилдизни сақлаб қолиш истагини маъқуллади

Баҳо:
+ | -

Туриннинг "Ювентус" клуби собиқ футболчиси Миралем Пьянич ушбу жамоанинг туркиялик футболчи Кенан Йилдизни ўз сафида сақлаб қолишга уринишлари ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ, "бьянконерилар" "Челси"нинг футболчини сотиб олиш таклифини рад этгани ва Кенанга янги шартнома таклиф қилмоқчи экани маълум бўлганди.

"Йилдизга ишонч билдириш - тўғри қарор. Бу менинг у ерда бўлган вақтимдаги вазиятимга бироз ўхшайди, ўшанда Дибалани сақлаб қолишга қарор қилишганди. Кенан жамоа ва клуб учун муҳим, у камтар бўлиб қолиши ва шу билан бирга масъулиятни ўз зиммасига олиши керак. Кўриниб турибдики, у кўп меҳнат қилмоқда, у катта ютуқларга эриша олади," - дея Пьяничнинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

Ўтган мавсумда Йилдиз клуб миқёсида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва 9 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 08:20, 28.07.2025.
Ўқилди: 625 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик