Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Милан" форварди "Женоа"га йўл олди

Баҳо:
+ | -

"Милан" ҳужумчиси Лоренцо Коломбо келаси мавсумни "Женоа"да ижара асосида ўтказади. Бу ҳақда Генуя жамоаси расмий сайти хабар бермоқда.

Имзоланган шартноманинг бир қатор шартлари бажарилган тақдирда, ушбу келишув 23 ёшли италиялик футболчини 10 миллион еврога сотиб олиш билан якунланади.

Коломбо "Милан" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2020 йилда асосий жамоада пайдо бўлганидан сўнг, у деярли ўйнамади (11 ўйин ва 1 гол), вақти-вақти билан кичикроқ жамоаларга ижарага берилди.

Ўтган мавсумни Коломбо "Эмполи"да ўтказди. Ушбу клуб сафида 43 та ўйинда у 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:33, 29.07.2025.
Ўқилди: 745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.