Кириш Регистрация

Флик "Барса"нинг янги ўйинчиси жисмоний ҳолатидан ҳайратда қолди

Баҳо:
+1 | -

"Барселона"нинг янги аъзоси Руни Барджи клуб мураббийлар штабини ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик ва унинг ёрдамчилари швециялик вингернинг жисмоний ҳолатидан ҳайратда қолишди, деб хабар беради Diario Sport. 19 ёшли футболчи жамоа қароргоҳига ажойиб ҳолатда етиб келди - ҳозирда у аксарият жамоадошларидан бир неча қадам олдинда.

"Барселона" июль ойи ўрталарида Даниянинг "Копенгаген" клубидан Руни Барджини 2,5 млн еврога сотиб олганди. Ёш футболчи "кўк-анорранглилар" сафида мавсумолди биринчи ўйинида Япониянинг "Виссел Кобе" дарвозасини ишғол қилди (3:1). Ўртоқлик учрашуви якунлангач, Флик швециялик футболчини асосий таркибда ўйнатишни давом эттиришни режалаштираётганини айтди.

Киритилди: 10:41, 29.07.2025.
Ўқилди: 4609 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.