Кириш Регистрация

Рустам Турдимуродов — "Сурхон" футболчиси!

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Рустам Турдимуродов "Сурхон" сафига қўшилди. 21 ёшли футболчи Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасидан трансфер қилинди. Жорий мавсумнинг биринчи даврасида у "Андижон" сафида ижара асосида тўп тепган. Футболчи билан тузилган шартнома мавсум охиригача мўлжалланган бўлиб, уни узайтириш имконияти ҳам мавжуд

Фаолияти давомида Турдимуродов "Пахтакор", "Андижон" ҳамда Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клубларида тўп тепган. Шунингдек, у Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг амалдаги аъзоси ҳисобланади

Ютуқлари:
2 карра Суперлига чемпиони
Ўзбекистон Кубоги соҳиби (1 марта)
U-20 Жаҳон Чемпионати плей-офф босқичи иштирокчиси

Манба: "Сурхор" матбуот хизмати
Киритилди: 15:49, 29.07.2025.
Ўқилди: 1059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.