Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

ОФК Аёллар футболи қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Австралиянинг Сидней шаҳрида Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) аёллар футболи қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси аёллар футболи бўлими бошлиғи Юлия Панина иштирок этди.

Йиғилиш давомида аёллар ўртасидаги ОФК Чемпионлар лигасининг 2026/27 ва 2027/28 йилги мавсумлари учун амалдаги чемпион жамоага тўғридан-тўғри квота бериш тамойиллари маъқулланди. Эндиликда ушбу нуфузли мусобақанинг ғолиби кейинги мавсумда мусобақага тўғридан-тўғри йўлланма олади.

Агар амалдаги чемпион жамоанинг тегишли миллий ассоциацияси турнирда иштирок этиш учун ариза топширмаса ёки номуносиб деб топилса, бу квота бекор қилинади ва бошқа ассоциацияларга қайта тақсимланмайди. Шунингдек, бир мамлалатнинг икки жамоаси гуруҳ босқичида иштирок этса, “бир давлат – бир гуруҳ” тамойили асосида бир гуруҳдан ўрин олмайди.

Шунингдек, қўмита аъзоларига ОФК аёллар клубларини лицензиялаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва таклиф этилган лицензиялаш мезонлари тақдим этилди. Ушбу ташаббус орқали Осиёдаги аёллар клубларига янги талаблар ва профессионал стандартларга мослашиш учун етарли вақт берилиши, шу билан бирга аёллар клублари футболининг рақобатбардош келажагини таъминлаш мақсад қилинган.

Бундан ташқари, 2027 ва 2028 йилларда ўтказиладиган U-17 қизлар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақаларининг регламентлари тасдиқланди ҳамда 2024-йил ноябрь ойида ўтган аввалги мажлисдан буён аёллар футболи йўналишидаги мусобақалар, ҳакамлик ва техник ривожланиш бўйича янгиланишлар тақдим этилди.

Киритилди: 22:57, 29.07.2025.
Ўқилди: 470 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [3870]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2821]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2623]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2296]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1994]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1919]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1631]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1540]

Хаби Алонсо «Реал»даги фаолиятидан афсусда: «Бошқа бундай хатога йўл қўймайман» [1521]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1451]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик