Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Ювентус" сотишни режалаштирган ҳимоячисини сақлаб қолиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" марказий ҳимоячиси Тьягу Жало мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирди.

Португалиялик ўтган мавсумни "Порту"да ижарада муваффақиятсиз ўтказди ва унинг тез орада "Ювентус"дан кетиши деярли аниқ эди, аммо вазият ўзгариши мумкин. Журналист Жованни Альбанезенинг ёзишича, 25 ёшли футболчи мавсумолди йиғинлари бошида Игор Тудор ва унинг ёрдамчиларини машғулотлардаги иши билан ҳайратда қолдирган. "Кекса синьора" раҳбарияти марказий ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттириш имкониятини жиддий кўриб чиқиши мумкин.

"Ювентус" Тьягу Джалони 2024 йилнинг январида "Лилль"дан сотиб олганди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 8 млн еврога баҳоламоқда, унинг туринликлар билан шартномаси келаси йилнинг ярмигача амал қилади.

Киритилди: 07:43, 30.07.2025.
Ўқилди: 543 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.